Венсан Компани ёшлигидаги кумирини ошкор қилди

Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси бош мураббийи Венсан Компани ёшлигида кимдан илҳом олганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ўсмирлик пайтида «Милан»нинг собиқ ҳимоячиси ва Франция терма жамоаси вакили Марсел Десайи унга ҳақиқий намуна бўлган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
— У жуда кучли ҳимоячи эди, Франция билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ва мени жуда руҳлантирган, — дея Компани сўзларини A Bola келтиради.
Шунингдек, белгиялик мутахассис фаолияти давомида қарши ўйнаш энг оғир бўлган футболчи кимлигини ҳам айтиб ўтди. Компани бу борада Лионел Месси ёки Криштиану Роналдуни эмас, Роналдиньони тилга олди.
Бундеслиганинг 22-туридан сўнг Компани бошқарувидаги «Бавария» 57 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Мюнхенликлар Чемпионлар лигасида ҳам гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, бевосита 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!