date

Анчелотти Бразилия билан шартномани узайтиришга яқин турибди

Анчелотти Бразилия билан шартномани узайтиришга яқин турибди

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Бразилия футбол конфедерацияси билан амалдаги келишувни катта эҳтимол билан узайтиришини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Италиялик мутахассис ҳозирги иш жойидан мамнунлигини яширмади ва янги муҳит унга ёқаётганини таъкидлади.

«Ўйлайманки, Бразилия билан шартномани тўрт йилга узайтираман. Бу мен учун янги иш, ва у менга жуда ёқмоқда», — дея Анчелоттининг сўзларини Movistar келтирди.

Анчелотти 2025 йил май ойида Мадриднинг «Реал» клубини тарк этганидан сўнг Бразилия терма жамоасини қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида бразилияликлар 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичидан муваффақиятли ўтди.

Жаҳон чемпионатида Бразилия Шотландия, Гаити ва Марокашга қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти Бразилия билан шартномани узайтиришга яқин турибди