date

Венсан Компани ёшликдаги кумиғини айтиб берди

Венсан Компани ёшликдаги кумиғини айтиб берди

Мюнхеннинг «Бавария» клубига бош мураббийлик қилаётган Венсан Компани ёшлик чоғида ўзига энг катта илҳом берган футболчи ким бўлганини очиқлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бельгия мутахассиси ўсмирлигида «Милан» ва Франция терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Марсел Десайи унинг кумиғи бўлганини таъкидлади. «У жуда кучли ҳимоячи эди, Франция билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ва мени жуда руҳлантирган», — дея Компанининг сўзларини A Bola келтирди.

Шунингдек, Компани майдонда энг қийин рақиб ким бўлганига тўхталар экан, Лионел Месси ёки Криштиану Роналдуни эмас, балки Роналдинёни тилга олди.

Бундеслиганинг 22-туридан кейин Компани бошқарувидаги «Бавария» 57 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

Бундан ташқари, мюнхенликлар Чемпионлар лигасида ҳам тўғридан-тўғри 1/8 финал босқичига йўл олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Венсан Компани ёшликдаги кумиғини айтиб берди