Дибала Месси ва Роналду ўхшаш жиҳатини айтди

Пауло Дибала фаолияти давомида Лионел Месси билан ҳам, Криштиану Роналду билан ҳам бир жамоада тўп сурган. «Рома» ҳужумчиси футбол оламидаги доимий баҳс — қайси бири кучлироқ — саволига муносабат билдириб, аниқ жавоб беришдан қочди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дибаланинг таъкидлашича, Месси ва Роналду техника борасида бир-биридан фарқ қилади, бироқ менталитет жиҳатидан жуда ўхшаш: иккаласида ҳам ғалаба учун чек-чинсиз чанқоқлик бор. Уларнинг кучли томонлари турлича бўлса-да, Дибала иккаласини ҳам майдонда «ҳақиқий йиртқич» деб атади. Футболчининг фикрларини La Gazzetta dello Sport келтирди.
Маълумот учун, Месси фаолияти давомида «Олтин тўп»ни 8 марта қўлга киритган, Роналду эса 5 бор ушбу совринга эга чиққан. Ҳозир Месси «Интер Майами» шарафини ҳимоя қилмоқда, Роналду эса «Ал-Наср» сафида ўйнамоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!