date

Анчелотти Бразилия билан шартномасини узайтиришга яқин турибди

Анчелотти Бразилия билан шартномасини узайтиришга яқин турибди

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Бразилия футбол конфедерацияси билан амалдаги келишувни давом эттириш эҳтимоли жуда юқори эканини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Италиялик мутахассис терма жамоа билан ишлаш жараёни унга манзур келаётганини, ҳозирги иш жойидан мамнунлигини таъкидлади.

«Ўйлайманки, Бразилия билан шартномани тўрт йилга узайтираман. Бу мен учун янги иш ва у менга жуда ёқмоқда», — дея Анчелоттининг сўзларини Movistar келтирди.

Анчелотти 2025 йил май ойида Мадриднинг «Реал» клубидан кетганидан сўнг Бразилия терма жамоасини бошқара бошлаганди. Унинг қўл остида бразилияликлар 2026 йилги жаҳон чемпионати саралашидан муваффақиятли ўтди.

Мундиал гуруҳ босқичида Бразилия Шотландия, Гаити ва Марокашга қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти Бразилия билан шартномасини узайтиришга яқин турибди