date

Компани ёшликдаги кумира сифатида Марсел Десайини тилга олди

Компани ёшликдаги кумира сифатида Марсел Десайини тилга олди

Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси бош мураббийи Винсан Компани ёшлик йилларида ўзига энг катта илҳом берган футболчи ким бўлганини айтди. Белгиялик мутахассиснинг танлови «Милан» ва Франция терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Марсел Десайи бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Компани Десайини кучли ва характерли ҳимоячи сифатида таърифлаб, у Франция билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритгани ҳамда ўзини жуда руҳлантирганини таъкидлади. Мураббийнинг сўзларини A Bola нашри келтирди.

Шунингдек, Компани майдонда унга энг оғир рақиб бўлган футболчи ҳақида ҳам гапирди. У бу борада Лионель Месси ёки Криштиану Роналду эмас, айнан Роналдиньони ажратиб кўрсатди.

Бундеслигада 22-турдан кейин «Бавария» Компани бошчилигида 57 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Мюнхенликлар Чемпионлар лигасида ҳам гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, тўғридан-тўғри 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Компани ёшликдаги кумира сифатида Марсел Десайини тилга олди