date

Анчелотти Бразилия билан шартномасини узайтириши мумкин

Анчелотти Бразилия билан шартномасини узайтириши мумкин

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Бразилия футбол конфедерацияси билан тузилган шартномасини катта эҳтимол билан узайтиришини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Италиялик мутахассис ҳозирги иш жойи унга жуда ёқаётганини ҳам яширмади.

«Ўйлайманки, Бразилия билан шартномани тўрт йилга узайтираман. Бу мен учун янги иш ва у менга жуда ёқади», — дея Анчелоттининг сўзларини Movistar келтирди.

Анчелотти 2025 йил май ойида Мадриднинг «Реал» клубидан кетганидан сўнг Бразилия термасини қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида бразилияликлар 2026 йилги жаҳон чемпионати саралашидан муваффақиятли ўтди.

Мундиалда Бразилия Шотландия, Гаити ва Марокашга қарши ўйнайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти Бразилия билан шартномасини узайтириши мумкин