date

Анчелотти Бразилия билан шартномасини узайтиришга яқин

Анчелотти Бразилия билан шартномасини узайтиришга яқин

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Бразилия футбол конфедерацияси билан тузилган келишувни катта эҳтимол билан узайтиришини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Италиялик мутахассис ҳозирги иш жойи унга жуда ёқаётганини яширмади ва Бразилияда ишлашни давом эттириш ниятида эканини таъкидлади.

"Ўйлайманки, Бразилия билан шартномамни тўрт йилга узайтираман. Бу мен учун янги иш ва у менга жуда ёқди", — дея Анчелоттининг сўзларини Movistar келтирди.

Анчелотти 2025 йил май ойида Мадриднинг "Реал" клубидан кетганидан сўнг Бразилия терма жамоасини қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида бразилияликлар 2026 йилги жаҳон чемпионати саралашидан муваффақиятли ўтди.

Мундиалда Бразилия Шотландия, Гаити ва Марокашга қарши баҳс олиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти Бразилия билан шартномасини узайтиришга яқин