Анчелотти Бразилия билан шартномани узайтиришга яқин турибди

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Бразилия футбол конфедерацияси билан тузилган келишувни катта эҳтимол билан узайтиришини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Италиялик мутахассис ҳозирги иш жойи унга жуда ёқаётганини таъкидлади.
“Ўйлайманки, Бразилия билан шартномани яна тўрт йилга узайтираман. Бу мен учун янги иш ва у менга жуда ёқади”, — дея Анчелоттининг сўзларини Movistar келтирди.
Анчелотти 2025 йил май ойида Мадриднинг “Реал” клубидан кетганидан сўнг Бразилия терма жамоаси бошқарувини қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида бразилияликлар 2026 йилги жаҳон чемпионати саралашидан муваффақиятли ўтди.
Мундиал гуруҳ босқичида Бразилия Шотландия, Гаити ва Марокко билан куч синашади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг