date

Анчелотти Бразилия билан шартномани узайтиришга яқин

Анчелотти Бразилия билан шартномани узайтиришга яқин

Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Бразилия футбол конфедерацияси билан ҳамкорликни давом эттириш эҳтимоли юқори эканини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Италиялик мутахассис ҳозирги иш жойи унга жуда ёқаётганини айтиб, яқин орада келишувни узайтириши мумкинлигини таъкидлади.

“Ўйлайманки, Бразилия билан шартномани яна тўрт йилга узайтираман. Бу мен учун янги иш ва у менга жуда ёқмоқда”, — дея Анчелоттининг сўзларини Movistar келтирди.

Анчелотти 2025 йил май ойида Мадриднинг “Реал” клубидан кетганидан сўнг Бразилия терма жамоасини қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида бразилияликлар 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашидан муваффақиятли ўтишди.

Мундиал гуруҳ босқичида Бразилия Шотландия, Гаити ва Марокашга қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти Бразилия билан шартномани узайтиришга яқин