date

Компания «Боруссия» ҳақида ўйламаяпмиз, «Айнтрах»ни ютиш шарт

Компания «Боруссия» ҳақида ўйламаяпмиз, «Айнтрах»ни ютиш шарт

Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси бош мураббийи Венсан Компания «Айнтрах»га қарши учрашув олдидан таркибдаги тўрт футболчи сариқ карточкалар бўйича хавф остида қолаётганига қарамай, кейинги «Боруссия» билан ўйинни ҳозирдан ҳисобга олаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг таъкидлашича, ҳозир унинг бутун эътибори фақат Франкфурт жамоасига қарши баҳсга қаратилган. «Сариқ карточкалар билан боғлиқ вазиятни биламиз, лекин ҳаммасини олдиндан режалаштириб бўлмайди. Ҳозир энг муҳими — «Айнтрах» устидан ғалаба қозониш», — деди Компания Bayern & Germany нашрига.

Бундеслиганинг 23-туридан ўрин олган «Бавария» — «Айнтрах» учрашуви шанба, 21-февраль куни бўлиб ўтади. Баҳс 19:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

«Бавария»нинг навбатдаги ўйини 28-февраль куни Дортмунднинг «Боруссия» жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Компания «Боруссия» ҳақида ўйламаяпмиз, «Айнтрах»ни ютиш шарт