Берарди А Серияда Шевченкодан гол уришда ўзиб кетди

Италия А Сериясида 26-тур учрашувларига старт берилди. Тур доирасида «Сассуоло» аутсайдер «Верона»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйинда «нероверди»нинг тажрибали ҳужумчиси Доменико Берарди дубл қайд этди. Ушбу голлар Берардига А Серия тўпурарлари рўйхатида украиналик собиқ форвард Андрей Шевченкони ортда қолдириш имконини берди.
Ҳозирда Берардининг ҳисобида 128 та гол бор, Шевченкода эса 127 та. Шунингдек, Берарди бу кўрсаткич бўйича афсонавий Жанни Ривера билан тенглашди — улар А Серия тарихидаги умумий тўпурарлар рўйхатида 47-ўринни бўлишиб турибди.
Ушбу ғалаба «Сассуоло»га турнир жадвалида саккизинчи поғонага кўтарилишга ёрдам берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг