date

Intel яроқсиз протсессорларни сотиш орқали даромадини 13,6 млрд долларга етказди

Intel яроқсиз протсессорларни сотиш орқали даромадини 13,6 млрд долларга етказди

"Intel" компанияси жорий йилнинг биринчи чорагида молиявий кўрсаткичларини кутилмаган усул билан яхшилаб олди. Компания нафақат талабнинг ортиши, балки аслида чиқиндига чиқиши керак бўлган нуқсонли протсессорларни сотиш орқали ҳам даромад кўрган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Таҳлилчи Бен Баяриннинг маълумотларига кўра, кремний пластиналарининг четларидан олинган ва нуқсони бор кристаллар флагман моделлар талабига жавоб бермаган. Компания бундай чипларнинг бир қисм ядроларини ўчириб, уларни ўрта сегмент процессорлари сифатида муваффақиятли сотувга чиқарган.

Серверлар ва сунъий интеллект инфратузилмаси учун чипларга бўлган юқори талаб шароитида "Intel" илгари тижорий қийматга эга бўлмаган кристалларни ҳам пуллашга эришди. Натижада компаниянинг чораклик тушуми 13,6 млрд долларга етди, маржа эса кутилганидан юқори бўлиб, 41 фоизни ташкил этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Intel яроқсиз протсессорларни сотиш орқали даромадини 13,6 млрд долларга етказди