Россияда Tesla савдоси биринчи чоракда 35 фоизга камайди

Россия бозорида "Tesla" электромобилларига бўлган талаб кескин пасайишда давом этмоқда. 2026 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, мамлакатда ушбу бренднинг бор-йўғи 36 та янги автомобили рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35 фоизга камдир.
Компания учун энг муваффақиятли йил бўлган 2023 йилда Россияда 1 257 та янги "Tesla" сотилган эди. Бироқ шундан сўнг савдо ҳажми мунтазам равишда пасайиб борди: 2024 йилда 685 та, 2025 йилда эса 449 та машина харидорларга етказиб берилди.
Ҳозирги кўрсаткичлар бренднинг бозордаги мавқейи сезиларли даражада заифлашганини кўрсатмоқда.
Кутилган натижани бермаётган моделлар орасида "Tesla Cйбертруcк" ҳам бор. Охирги уч ой ичида Россияда ушбу пикапдан фақат 3 таси ҳисобга қўйилган.
2024 йилнинг ёзидан буён мамлакатга жами 70 та шундай электромобиль олиб кирилгани маълум қилинди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!