date

Сандро Шерер "PSJ" ва "Бавария" ўртасидаги ўйинга ҳакам этиб тайинланди

Сандро Шерер "PSJ" ва "Бавария" ўртасидаги ўйинга ҳакам этиб тайинланди

Европа Чемпионлар лигасининг ярим финал дастлабки учрашуви доирасидаги "PSJ" ва "Бавария" жамоалари ўртасидаги баҳсни бошқариб борадиган ҳакамлар бригадаси маълум бўлди. УЕФА ушбу масъулиятли ўйинга швейцариялик Сандро Шерерни тайинлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Бу тайинлов Мюнхен клуби мухлисларида бироз хавотир уйғотмоқда.


Винсент Компани шогирдлари Париждаги "Парк де Пренс" стадионида 2020 йилдан буён илк бор финал йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга тушадилар. Шерер фаолияти давомида мюнхенликлар иштирокидаги ўйинларда икки марта ҳакамлик қилган.

Агар 2020/21 йилги мавсумда "Локомотив" устидан қозонилган 2:0 ҳисобидаги ғалаба ижобий бўлса, ўтган мавсумдаги натижа бошқача кўриниш олган.

Ўтган йили чорак финалнинг дастлабки баҳсида "Бавария" ўз майдонида "Интер"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Ўшанда Шерернинг ҳакамлиги борасида эътирозлар бўлмаган бўлса-да, айнан ўша мағлубият немис клубининг турнирдан чиқиб кетишига асосий сабаб бўлган эди.

Шу билан бирга, Шерер бошқарган ўйинларда бошқа немис клуби — "Боруссия Дортмунд" муваффақият қозонган. Нимчорак финалда "Лилл" устидан қозонилган ғалабадан сўнг, француз клуби президенти Оливье Летанг ҳакамни танқид қилиб, унинг фақат немис тилида гаплашгани ва бу ҳолат шубҳали эканини таъкидлаган эди.

Бугунги кунда 37 ёшда бўлган Сандро Шерер ўз вақтида футболчи сифатида ҳам фаолият юритган. У ўзининг ўтмишини эслар экан, майдонда жуда оғир характерли ва тартибсиз ўйинчи бўлганини тан олади.

Ҳакамнинг сўзларига кўра, у ёшлигида ҳақиқий исёнкор бўлган ва бу унинг ҳозирги қатъий ҳакамлик услубига таъсир қилган бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Сандро Шерер "PSJ" ва "Бавария" ўртасидаги ўйинга ҳакам этиб тайинланди