АҚШда ўғри ўғирланган Маc mini компютерини сотувга қўйиб қўлга тушди

АҚШда Маc mini компютерининг ўғирланиши билан боғлиқ воқеа кутилмаган якун топди. Қурилма эгаси ўғрини интернетдаги савдо майдончасида аниқлашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Reddit фойдаланувчиси Vanifest0 нинг сўзларига кўра, у март ойи ўрталарида буюртма берган компютерни тақчиллик сабабли тўрт ҳафта кутишига тўғри келган.
Муаммо етказиб бериш жараёнида юзага келди: FedEx курьери қутини эшик олдида қолдирмасдан, бинонинг умумий фойдаланиш жойига қўйиб кетган. Натижада Маc mini ўғирлаб кетилган.
Жабрланувчи бу ҳақда раҳбарига хабар берганида, у Facebook Маркетплаcе платформасини текшириб кўришни маслаҳат берган.
Эълон қилинган суратларда компьютер эгаси иккита муҳим детални пайқаб қолди: қурилманинг серия рақами ва автомобилнинг давлат рақами. Серия рақами чекдаги маълумотлар билан мос келган.
Шунингдек, суратлардаги автомобиль турар жой биноси тураргоҳида турган машина билан бир хил бўлиб чиқди.
Ушбу маълумотлар асосида полицияга ва бино бошқарув компаниясига ариза топширилди. Маълум бўлишича, сўнгги ойларда ушбу бинода посилка йўқолиши ҳолатлари тез-тез кузатилган.
Apple компанияси вазиятни ўрганиб, янги қурилма юборишга қарор қилди, бироқ харидор уни июн ойигача кутишига тўғри келади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!