Сандро Шерер «PSJ» ва «Бавария» ўртасидаги ярим финал учрашувини бошқаради

1 дақиқа ўқиш346
Сандро Шерер «PSJ» ва «Бавария» ўртасидаги ярим финал учрашувини бошқаради

Европа Чемпионлар лигаси ярим финалининг дастлабки учрашуви доирасидаги «PSJ» ва «Бавария» жамоалари ўртасидаги баҳсни бошқарадиган ҳакамлар бригадаси маълум бўлди. УЕФА ушбу масъулиятли ўйинни швейтсариялик Сандро Шерерга ишониб топширди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Винсент Компани бошчилигидаги «Бавария» Париждаги «Парк де Пренс» стадионида 2020 йилдан буён илк бор финал йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга тушади. Бироқ Шерернинг тайинланиши Мюнхен клуби мухлисларида бироз хавотир уйғотмоқда.

Сандро Шерер «PSJ» ва «Бавария» ўртасидаги ярим финал учрашувини бошқаради

Шерер фаолияти давомида «Бавария» иштирокидаги икки ўйинни бошқарган. Агар 2020/21 йилги мавсумда «Локомотив» устидан қозонилган 2:0 ҳисобидаги ғалаба ижобий хотира бўлса, ўтган мавсумдаги ҳолат бошқача кечган.

Ўтган йили чорак финалда «Интер»га қарши ўз уйида 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган мюнхенликлар айнан Шерер ҳакамлигида ўйнашган эди. Ўшанда ҳакамнинг ҳаракатларида хато бўлмаса-да, натижа немис клубининг мусобақадан чиқиб кетишига zamin яратган.

Шу билан бирга, «Боруссия Дортмунд» ушбу ҳакам бошчилигида «Лилл» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга ўтган эди. Ўшанда француз клуби президенти Оливье Летанг ҳакамни фақат немис тилида гаплашганликда айблаб, норозилик билдирган.

Ҳозирда 37 ёшда бўлган Сандро Шерер ўзининг футболчилик ўтмиши ҳақида гапирар экан, майдонда жуда мураккаб характерга эга бўлганини тан олади. У ўзини «исёнкор» ва «бошқариш қийин бўлган» ўйинчи деб таърифлаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?