Каррагер «Буде-Глимт»га ҳурматни оширишга чақирди

«Ливерпул»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Миланнинг «Интер» клубига қарши ўйиндан сўнг Норвегия вакили «Буде-Глимт»нинг ўйинидан ҳайратда қолганини айтди. Чемпионлар лигаси плей-оффининг илк баҳсида норвегияликлар А Серия жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Каррагернинг фикрича, номи унчалик машҳур бўлмаган клуб «Интер»ни енггани кўпчилик учун кутилмаган воқеа бўлиши мумкин. Бироқ у учрашувни кўрганлар «Глимт»нинг голлар уриш услуби ва футболчиларнинг сифати Чемпионлар лигаси даражасига мос эканини пайқашини таъкидлади. Шунингдек, у бу жамоага янада кўпроқ ҳурмат билан қараш кераклигини қўшимча қилди.
«Интер» ва «Буде-Глимт» ўртасидаги жавоб учрашуви 24 февраль куни бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг