date

Аргентина футбол раҳбари Тапиа коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди

Аргентина футбол раҳбари Тапиа коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди

Аргентина футбол ассоциацияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани юзасидан очилган иш доирасида прокуратурага сўроқ учун чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу ишда AFA ғазначиси Пабло Товигино ҳам гумонланувчи сифатида тилга олинмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳар икки мансабдорга мамлакатни тарк этишни тақиқлади.

Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Тергов AFA томонидан ижтимоий тўловлар бўйича давлат бюджетига 13 миллион доллар етиб келмагани ҳақидаги даъволардан сўнг бошланган.

Шунингдек, Тапиа тасарруфидаги 10 гектарлик, вертолёт қўниш майдончасига эга мулк ҳам шубҳа уйғотган.

Прокуратура футболчиларга тўланадиган бонуслар миқдорига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда: улар Тапианинг дунё бўйлаб парвоз харажатларидан кам экани саволларни кўпайтирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентина футбол раҳбари Тапиа коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди