date

АҚШ хорижда ишлаб чиқарилган барча маршрутизаторларни тақиқлади

АҚШ хорижда ишлаб чиқарилган барча маршрутизаторларни тақиқлади

АҚШ Федерал алоқа комиссияси (FCC) хорижда ишлаб чиқарилган барча янги истеъмолчи роутерларини мамлакатга олиб киришни тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилди. Ушбу чеклов нафақат анъанавий уй роутерларини, балки портатив Wи-Фи қурилмалари ҳамда турар жойларда ишлатиладиган LTE ва 5Г ускуналарини ҳам ўз ичига олади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги қоидаларга кўра, SIM-карта орқали уй тармоғига уланишни таъминловчи хорижий қурилмаларнинг импорти қатъий назорат қилинади. Бироқ, ҳозирча ушбу тақиқ ҳотспот функциясига эга смартфонларга тааллуқли эмас.

Шунингдек, чекловлар фақат ҳали сотувга чиқмаган янги моделларга нисбатан қўлланилади.

Мавжуд эски моделлар ва корпоратив даражадаги роутерлар вақтинча ушбу чекловлардан озод этилган. FCC яқин орада иттифоқчи давлатларда ишлаб чиқарилган ва АҚШ бозорига киришига рухсат бериладиган қурилмалар рўйхатини эълон қилиши кутилмоқда.

Хитой брендлари ва ушбу мамлакатда ишлаб чиқарилган роутерларнинг мазкур рўйхатга киритилмаслик эҳтимоли жуда юқори.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » АҚШ хорижда ишлаб чиқарилган барча маршрутизаторларни тақиқлади