date

Аргентина футбол раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди

Аргентина футбол раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди

Аргентина футбол ассоциацияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани бўйича очилган иш доирасида прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу ишда AFA ғазначиси Пабло Товигино ҳам фигурант сифатида тилга олинмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари иккала мансабдорга ҳам мамлакатни тарк этишни тақиқлади.

Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтиши белгиланган. Тергов AFA томонидан ижтимоий ажратмалар бўйича давлат ғазнасига 13 миллион доллар етиб бормагани ҳақидаги маълумотлардан сўнг бошланган.

Шунингдек, Тапиа мулкида экани айтилган, вертолёт майдончасига эга 10 гектарлик қўрғон ҳам шубҳа остига олинган.

Прокуратурани футболчиларга бериладиган бонуслар миқдори ҳам қизиқтирмоқда: у Тапианинг дунё бўйлаб парвоз харажатларидан ҳам кам экани қайд этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентина футбол раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди