Аргентина футболи раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди

Аргентина футбол ассоциацияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани ҳақидаги иш доирасида прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
У билан бирга ташкилот ғазначиси Пабло Товигино ҳам иш бўйича гумондор сифатида қайд этилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳар иккисини ҳам мамлакатни тарк этмаслик мажбуриятига қўйди.
Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтади. Тергов AFA томонидан ижтимоий бадаллар бўйича давлат бюджетига 13 миллион доллар етиб бормагани ҳақидаги маълумотлардан сўнг бошланган.
Шунингдек, Тапиа номига расмийлаштирилган, вертолёт қўниш майдончаси бор 10 гектарлик мулк ҳам текширув эътибор марказига тушган.
Прокуратура алоҳида равишда футболчиларга тўланадиган бонуслар миқдори Тапианинг дунё бўйлаб парвоз харажатларидан паст экани ҳақидаги тафсилотларга ҳам қизиқиш билдирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!