Роналду 30 ёшдан кейин 500 та гол маррасидан ошди

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду 30 ёшдан кейинги голлари сонини 500 тага етказди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳазм»га қарши ўйинда 13-дақиқада ҳисобни очди ва бу унинг 30 ёшдан кейинги 500-голи бўлди. Учрашув якунига яқин эса юлдуз форвард яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ушбу кўрсаткични 501 тага олиб чиқди.
Умумий ҳисобда Роналдунинг профессионал фаолиятидаги голлари 964 тага етди. Эътиборлиси, у тўпларнинг асосий қисмини сўнгги 11 йил давомида урган.
Жорий мавсум Саудия лигасида 41 ёшли ҳужумчи 20 марта гол урди. У тўпурарлар пойгасида Айвен Тони (23) ва Хулиан Киньонес (21)дан кейин учинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг