Трамп иштирокидаги тадбирда отишма уюштирган гумонланувчи шахс қўлга олинди

АҚШ президенти иштирок этган тадбирда содир бўлган отишма ҳолатидан сўнг гумонланувчи шахс қўлга олинди.
CBS News маълумотига кўра, 31 ёшли Коуэл Аллен тергов давомида Оқ уй маъмурияти аъзоларига қарши ҳужум уюштиришни режалаштирганини тан олган.
Бироқ у президентга тўғридан-тўғри ўқ узиш нияти бўлган-бўлмагани ҳақида аниқ маълумот берилмаган.
Маълум қилинишича, у Вашингтондаги Washington Hilton меҳмонхонасида ўтказилган тадбир иштирокчиси сифатида кирган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, гумонланувчи қўлида тўппонча ва бир нечта пичоқ бўлган.
У якка тарзда ҳаракат қилган ва тадбир ўтказилаётган зал киришида бир неча марта ўқ узгани қайд этилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг