«Галатасарай»да футболчиларга маош тўлаш билан муаммо бор

«Галатасарай»нинг «Коньяспор»га кутилмаган мағлубиятидан сўнг клуб ичидаги вазият ҳақида гап-сўзлар кучайди. TR24 хабарига кўра, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага ишонилса, ушбу ҳолат уч ойдан бери давом этмоқда. Клубнинг расмий вакиллари эса вазият юзасидан изоҳ бермаётгани матбуот ва мухлислар орасидаги қизиқишни янада оширмоқда.
Маҳаллий журналист Ҳалик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имкониятлари жиддий шубҳа остида қолаётганини таъкидлади.
Шунга қарамай, жамоа 55 очко билан чемпионат пешқадами бўлиб турибди. Бироқ 52 очкога эга ва захирада битта ўйини бор «Фенербаҳче» тез орада уларга етиб олиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг