date

Леннарт Карл «Бавария»даги юксалишидан ҳайратланмади

Леннарт Карл «Бавария»даги юксалишидан ҳайратланмади

Мюнхеннинг «Бавария» клубида тўп сураётган 18 ёшли футболчи Леннарт Карл фаолиятининг бошидаги тезкор ўсиш уни унчалик ҳам ҳайратга солмаганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ёш ҳужумкор яримҳимоячи жорий мавсумда гранд таркибида мунтазам майдонга тушмоқда. 22 февраль куни у 18 ёшга тўлди.

«Баъзан бўлаётган воқеаларга ҳайрон қолгандек бўлдим, аммо ич-ичимдан бунга қодир эканимни билардим. Тинимсиз меҳнат қилдим. Жуда хурсандман, лекин ўсиш учун доим жой бор. Кейинроқ кўпроқ гол уриб, кўпроқ голли пас беришни, қолган жиҳатларда ҳам кучайишни истайман», — дея Карлнинг Kicker’га берган интервьюсидан «Gazeta.Ru» иқтибос келтирди.

Шанба, 28 февраль куни «Бавария» Бундеслига доирасида сафарда энг яқин таъқибчиси — Дортмунднинг «Боруссия» жамоасига қарши баҳс ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Леннарт Карл «Бавария»даги юксалишидан ҳайратланмади