Криштиану Роналду Линдси Воннни ижтимоий тармоқларда руҳлантирди

Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клубида тўп сураётган футбол юлдузи Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда америкалик тоғ чанғичиси Линдси Воннни қўллаб-қувватлади. Спортчи 2026 йилги қишки Олимпиадада оғир жароҳат олгани хабар қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
41 ёшли португалиялик ҳужумчи Вонннинг иродасига алоҳида урғу бериб, у забт этган чўққилар билан унинг ички кучини қиёслаб бўлмаслигини таъкидлади. Роналду спортчини курашни давом эттиришга чақириб, «афсоналар доимо яна тикланади» мазмунида руҳий далда берди.
Эслатиб ўтамиз, Роналду 2023 йил январидан бери Саудия Арабистонида ўйнамоқда. Унинг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йил июн ойи охиригача мўлжалланган, ҳужумчининг трансфер қиймати эса 12 миллион еврога баҳоланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!