Марсело Гальярдо «Ривер Плейт» бош мураббийлигидан кетади

Аргентина клуби «Ривер Плейт» бош мураббийи Марсело Гальярдо жамоани тарк этиш қарорини қабул қилди. Клуб расмий сайти ушбу хабарни баёнот орқали тасдиқлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис мамлакат чемпионатида «Банфилд»га қарши ўйиндан кейин лавозимини топширади. Учрашув 26 февраль куни бўлиб ўтиши белгиланган. Гальярдонинг ихтиёрий истеъфоси жамоанинг кутилган даражадаги натижа кўрсата олмаётгани билан изоҳланмоқда: «Ривер Плейт» ҳозирча турнир жадвалида 10-ўринда.
Гальярдо фаолияти давомида «Ривер Плейт»ни икки бор бошқарган. Унинг энг ёрқин даври 2014–2022 йилларга тўғри келиб, бу оралиқда клуб 14 та совринни қўлга киритган — жумладан, Аргентина чемпионлиги ҳамда Либертадорес кубогида икки марта ғалаба.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг