date

Элдор Шомуродов Туркия лигасининг энг сермаҳсул футболчиси бўлди

Элдор Шомуродов Туркия лигасининг энг сермаҳсул футболчиси бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Истанбул Башакшеҳир» ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия чемпионатида энг самарали ўйинчи сифатида ажралиб турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

21 февраль ҳолатига кўра (Тошкент вақти билан) Шомуродов «гол+пас» тизимида 20 очко жамғарди: 16 та гол ва 4 та ассист. У айни пайтда турнир тўпурарлар рўйхатида ҳам етакчилик қилмоқда.

«Галатасарой» юлдузлари Мауро Икариди ва Виктор Осимҳен билан таққослаганда, Шомуродовнинг кўрсаткичлари анча юқори. Икаридининг барча ўйинларда 13 та голи бор, Осимҳен эса миллий чемпионат доирасида 9 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган, холос.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов тўп сураётган Ўзбекистон миллий жамоаси Шимолий Америкада ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов Туркия лигасининг энг сермаҳсул футболчиси бўлди