Пейчинович Россия термасига рақиб сифатида Сербияни кўрсатди

«Локомотив»нинг собиқ ҳимоячиси Неменя Пейчинович Россия миллий жамоаси халқаро майдондаги чекловлар шароитида ҳам доим ўйнаши мумкин бўлган рақиб борлигини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг фикрича, рақиб топиш қийинлашса, Россия футбол иттифоқи Сербия терма жамоасига мурожаат қилиши мумкин. Пейчинович Metaratings'га берган изоҳида Москва ёки Белградда бўладиган бундай ўйинларда стадион тўлиб кетишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил март ойида Москва шаҳрида ўтган учрашувда Россия Сербияни 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этганди. Ўша баҳс сербиялик ҳимоячи Милан Гайичнинг эрта ва баҳсли тарзда майдондон четлатилгани сабабли ҳам муҳокамаларга сабаб бўлган.
Сербия терма жамоаси йирик турнирларда мунтазам қатнашиб келади, бироқ 2026 йил Шимолий Америкада ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида у аниқ иштирок этмайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!