date

Зоран Тошич Россия ва Сербия яна ўйнашини қўллади

Зоран Тошич Россия ва Сербия яна ўйнашини қўллади

Москванинг ЦСКА клубида тўп сурган собиқ футболчи Зоран Тошич Россия ва Сербия терма жамоалари ўртасида яна бир ўртоқлик учрашуви ўтказиш ғоясига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Тошичнинг айтишича, у бундай баҳсни такрорлаш тарафдори: ўйин Россияда ҳам, Белградда ҳам ташкил қилиниши мумкин. Унинг фикрича, аввалги учрашув илиқ таассурот қолдирган ва имкони бўлса, бу тажрибани яна қайтариш керак.

Шу билан бирга, серблар 2026 йил Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралашида муваффақиятсиз натижа қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда Россия термаси Сербия билан Москвадаги «ВТБ Арена»да ўйнаб, 4:0 ҳисобида йирик ғалабага эришганди. Ўша баҳсда россияликлар деярли бутун учрашувни сон жиҳатидан устун ҳолда ўтказган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Зоран Тошич Россия ва Сербия яна ўйнашини қўллади