date

Агюэро Артетанинг «Арсенал»даги ишига юқори баҳо берди

Агюэро Артетанинг «Арсенал»даги ишига юқори баҳо берди

«Манчестер Сити»нинг собиқ ҳужумчиси Серхио Агюэро Лондоннинг «Арсенал» клубида бош мураббий Микел Артетанинг фаолияти ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳозирда «канонирлар» АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда: улар «шаҳарликлар»дан 5 очко олдинда, «Сити»да эса захирада битта ўйин бор.

Агюэро Артета ўзини кучли мураббий сифатида исботлаганини таъкидлади. Унинг айтишича, испаниялик мутахассис майдонда нима қилишини аниқ биладиган жамоани шакллантирди ва «Арсенал» энди доимий равишда чемпионлик учун курашаётган клубга айланди. Шунингдек, у мухлислар Артетанинг узоқ йиллар жамоада қолишини исташини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» Англия чемпионатида охирги бор 2004 йилда ғолиб чиққан.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Агюэро Артетанинг «Арсенал»даги ишига юқори баҳо берди