date

Зоран Тошич Россия ва Сербия яна ўйнашини қўллади

Зоран Тошич Россия ва Сербия яна ўйнашини қўллади

Москванинг ЦСКА клубида тўп сурган собиқ футболчи Зоран Тошич Россия ва Сербия терма жамоалари ўртасида яна бир ўртоқлик учрашуви ўтказиш ғоясига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Тошичнинг айтишича, бундай ўйинни Россияда ҳам, Белградда ҳам ташкил қилиш мумкин. Унинг фикрича, аввалги баҳс илиқ таассуротлар қолдирган ва имкони бўлса, бу тажрибани яна такрорлаш керак.

Шунингдек, у сербияликлар 2026 йил Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралашида кутилган натижани бера олмаганини ҳам эслатиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда терма жамоалар аллақачон майдонга тушган: март ойида Москва шаҳридаги “ВТБ Арена”да Россия Сербияни 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этганди. Ўша учрашувда россияликлар деярли бутун ўйинни сон жиҳатдан устунликда ўтказган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Зоран Тошич Россия ва Сербия яна ўйнашини қўллади