date

Марсело Гальярдо «Ривер Плейт» бош мураббийлигидан кетади

Марсело Гальярдо «Ривер Плейт» бош мураббийлигидан кетади

Аргентинанинг «Ривер Плейт» клуби бош мураббийи Марсело Гальярдо жамоани тарк этиш қарорини қабул қилди. Клуб расмий сайти бу ҳақдаги баёнотни эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гальярдо чемпионат доирасида «Банфилд»га қарши 26-февраль куниги учрашувдан сўнг лавозимини топширади. Манбаларга кўра, истеъфога жамоанинг сўнгги натижалари сабаб бўлган: «Ривер Плейт» ҳозирда турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.

Гальярдо мураббийлик фаолияти давомида «Ривер Плейт» билан икки бор ишлаган. 2014–2022 йиллар оралиғида у жамоа билан 14 та совринни қўлга киритган, жумладан, мамлакат чемпионлиги ҳамда Либертадорес кубогида икки марта ғалаба қозонган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Марсело Гальярдо «Ривер Плейт» бош мураббийлигидан кетади