Игнатьев Сафоновнинг Шевальега ютқазиши мумкинлигини айтди

Москванинг «Локомотив» клуби собиқ футболчиси Владислав Игнатьев «ПСЖ» дарвозабони Матвей Сафоновнинг ҳозирги ўйини ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Игнатьевга кўра, Сафонов асосий дарвозабон мақомини ҳақли равишда қўлга киритган, бироқ топ-клубда бўшашишга ўрин йўқ. У икки-учта учрашувда омадсиз ҳаракат қилса, рақобатда Шевальега имкониятни бой бериб қўйиши мумкинлигини таъкидлади.
Жорий мавсумда Сафонов Париж жамоаси сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ўтказиб юборди. Россиялик посбон 2024 йил ёзидан бери француз гранди шарафини ҳимоя қилмоқда, унинг амалдаги шартномаси эса 2029 йил ўрталаригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг