date

Марсело Галлярдо «Ривер Плейт» бош мураббийлигидан кетади

Марсело Галлярдо «Ривер Плейт» бош мураббийлигидан кетади

Аргентина клуби «Ривер Плейт» бош мураббийи Марсело Галлярдо жамоани тарк этиш қарорини қабул қилди. Клуб расмий сайти бу ҳақда баёнот эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Галлярдо Аргентина чемпионатининг «Банфилд»га қарши 26-февраль куни бўлиб ўтадиган учрашувидан сўнг лавозимини топширади. Мутахассис ихтиёрий истеъфога жамоанинг кутилган натижаларни бера олмагани сабаб бўлаётгани айтилмоқда: «Ривер Плейт» ҳозирча турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.

Галлярдо мураббийлик фаолияти давомида «Ривер Плейт»ни икки бор бошқарган. У 2014–2022 йилларда клуб билан 14 та совринни қўлга киритиб, Аргентина чемпионлиги ҳамда Либертадорес кубогида икки марта зафар қучган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Марсело Галлярдо «Ривер Плейт» бош мураббийлигидан кетади