Галатасарайда маошлар кечикмоқда ва клубда таранглик кучайди

Кутилмаганда Коняспорга ютқазган Галатасарай ортидан клуб ичидаги муаммолар ҳақида хабарлар тарқалди. TR24 портали маълумотига кўра, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага ишонилса, бу ҳолат кетма-кет уч ой давом этмоқда. Клуб раҳбарияти вазият юзасидан изоҳ бермаётгани эса ОАВ ва мухлислар орасидаги қизиқишни янада оширмоқда.
Маҳаллий журналист Ҳалик Юрекли сўнгги воқеалар фонида Галатасарайнинг чемпионлик имкониятлари жиддий савол остида қолаётганини таъкидлади.
Шунга қарамай, жамоа чемпионат жадвалида 55 очко билан етакчиликни сақлаб турибди. Бироқ заҳирада битта учрашуви бор Фенербахче (52 очко) рақибига жуда яқинлашиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг