«Реал» ёзда дарвозабон Кобелни трансфер қилмоқчи

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида дарвозабонлар чизиғини кучайтириш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Хорхе Пикон хабарига кўра, «қироллик клуби» Дортмунднинг «Боруссия»си посбони Грегор Кобел вариантини жиддий кўриб чиқмоқда. Швейсариялик голкипер айнан «Реал» учун бу позициядаги асосий мақсад сифатида баҳоланмоқда.
Кобел 2021 йилда «Штутгарт»дан Дортмунд клубига 15 миллион евро эвазига ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 36 ўйинда майдонга тушиб, 45 та гол ўтказиб юборди, 14 учрашувда эса дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. Transfermarkt портали Кобелнинг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг