Макрон Россия, АҚШ ва Хитой раҳбарларини Европага рақобатчи кучлар сифатида таърифлади

Франция президенти Эммануэл Макрон Россия, АҚШ ва Хитой раҳбарларини Европага нисбатан рақобатчи кучлар сифатида таърифлади. У Грецияга ташрифи давомида глобал сиёсий муҳитда қарама-қаршилик кучайиб бораётганини ва ушбу давлатлар Европага нисбатан қатъий позицияда эканини таъкидлади. Шу билан бирга, Макрон Дональд Трампнинг сиёсатини кутилмаган деб баҳоласа-да, АҚШни минтақа учун ҳамон муҳим иттифоқчи деб ҳисоблашини билдирди.
Франция президенти Эммануэл Макрон халқаро сиёсатдаги вазият юзасидан кескин баёнот билан чиқди.
France 24 телеканали маълумотига кўра, у Россия, АҚШ ва Хитой раҳбарларини Европага нисбатан рақобатчи кучлар сифатида таърифлаган.
Макрон бу фикрларни Грецияга амалга оширган ташрифи давомида билдириб, глобал сиёсий муҳитдаги қарама-қаршилик кучайиб бораётганини таъкидлади.
Унинг айтишича, ушбу давлатлар раҳбарлари Европага нисбатан қатъий позицияда ҳаракат қилмоқда.
Шу билан бирга, Франция етакчиси Дональд Трамп ҳақида ҳам фикр билдириб, уни баъзан олдиндан айтиб бўлмайдиган сиёсатчи сифатида баҳолаган.
Бироқ, Макронга кўра, шунга қарамай, АҚШ Европа учун ҳамон муҳим иттифоқчи бўлиб қолмоқда.






























Изоҳлар 0
…