date

Трампнинг “Олтин картаси” дастури кутилган натижани бермади

Трампнинг “Олтин картаси” дастури кутилган натижани бермади

АҚШда жорий этилган “Олтин карта” дастури кутилган даражада талабга эга бўлмагани маълум бўлди.

Associated Press агентлиги хабарига кўра, мазкур виза орқали ҳозиргача фақат бир нафар шахс АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини қўлга киритган.

Бу маълумот АҚШ савдо вазири Ховард Латникка таяниб берилган бўлиб, у аввалги баёнотлар билан кескин фарқ қилади.

Чунки президент Дональд Трамп аввалроқ бир неча кун ичида 1,3 миллиард долларлик “Олтин карталар” сотилганини айтган эди.

Ушбу дастурга кўра, жисмоний шахслар 1 миллион доллар тўлаш орқали тезлаштирилган резидентлик ҳуқуқини олиши мумкин.

Шунингдек, компаниялар ўз ходимларини олиб келиш учун 2 миллион доллар ва қўшимча тўловларни амалга ошириши талаб этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Трампнинг “Олтин картаси” дастури кутилган натижани бермади