АҚШ Эронга қарши ҳар сонияда минглаб доллар ҳарбий харажатга сарфламоқда

АҚШ Эронга қарши ҳар сонияда минглаб доллар ҳарбий харажатга сарфламоқда
Қисқача

АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари улкан молиявий харажатларни талаб этмоқда: 55 кун ичида бу мақсадлар учун 61 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфланди. Iran War Cost Tracker портали маълумотларига кўра, айни пайтда Америка ғазнасидан ҳар сонияда ўртача 11,5 минг доллар маблағ йўналтирилмоқда. Пентагон ҳисоботларига асосланган ушбу ҳисоб-китоблар ҳарбий кучлар таъминоти, кемалар логистикаси ва қўшинлар жойлашуви каби харажатларни ўз ичига олади. Мутахассислар келгусида ҳарбий амалиётлар учун кунлик харажатлар тахминан 1 миллиард доллар атрофида бўлишини прогноз қилмоқда.

АҚШнинг Эронга қарши олиб бораётган ҳарбий ҳаракатлари катта молиявий харажатларни талаб қилмоқда.

Маълумотларга кўра, 55 кун давомида ушбу операциялар учун 61 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфланган.

Iran War Cost Tracker портали берган ҳисоб-китобларга кўра, айни пайтда АҚШ ғазнасидан ҳар сонияда ўртача 11,5 минг доллар сарф бўлмоқда.

Портал ушбу маълумотларни ҳарбий кучлар жойлашуви, кемалар таъминоти ва логистика харажатларини ҳисобга олган ҳолда доимий равишда янгилаб боради.

Ҳисоблашлар Пентагоннинг Конгрессга тақдим этган расмий ҳисоботларига асосланган.

Унга кўра, ҳарбий ҳаракатларнинг илк 6 кунида 11,3 миллиард доллар сарфланган бўлса, кейинги даврда кунлик харажатлар тахминан 1 миллиард доллар атрофида бўлиши прогноз қилинган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар