Туркияда 15 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлар тақиқланди

Туркияда 15 ёшга тўлмаган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқловчи янги қонун қабул қилинди. Унга кўра, платформалар фойдаланувчилар ёшини текшириш тизимини жорий этиши ва зарарли контентларни тезкорлик билан ўчириши шарт этиб белгиланди. Мазкур чеклов болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, хусусан, Қаҳрамонмарашда юз берган фожиали ҳодисадан сўнг жорий этилди. Туркия бу борада Австралия ва Индонезия тажрибасига таянган ҳолда шундай қарор қабул қилган навбатдаги давлат бўлди.
Туркияда 15 ёшга тўлмаган болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклашга қаратилган янги қонун қабул қилинди.
Мазкур ҳужжатга кўра, платформалар фойдаланувчилар ёшини текшириш тизимларини жорий этиши ва ота-оналар назорати воситаларини таъминлаши шарт қилиб белгиланди.
Шунингдек, компаниялардан зарарли деб топилган контентни тезкорлик билан ўчириш ёки чеклаш талаб этилади. Бу ҳақда AP агентлиги хабар берди.
Президент Режеп Таййип Эрдоған ушбу қарор болалар хавфсизлиги ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида қабул қилинганини таъкидлади.
Маълум қилинишича, бу қарорга яқинда Қаҳрамонмараш шаҳрида содир бўлган фожиали ҳодиса — 14 ёшли ўсмир томонидан бир неча инсоннинг ўлдирилиши сабаб бўлган. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар унинг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятини ҳам ўрганмоқда.
Қайд этилишича, бундай чекловлар илк бор Австралияда жорий этилган бўлиб, кейинчалик Индонезия ҳам шундай қадам ташлаган.






























Изоҳлар 0
…