Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони ошиб бормоқда

Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони изчил ортиб, 2026 йил 1 апрель ҳолатига кўра уларнинг жами миқдори 19 072 тага етди. Иқтисодий тармоқлар кесимида энг юқори кўрсаткичлар савдо (6 814 та) ва саноат (3 831 та) соҳаларида қайд этилган. Шунингдек, қурилиш, ахборот технологиялари ва хизмат кўрсатиш йўналишларида ҳам хорижий капитал иштирокидаги корхоналар салмоқли ўрин эгалламоқда. Мазкур ижобий динамика мамлакат иқтисодиётининг турли тармоқларига чет эл сармоядорларининг қизиқиши ортиб бораётганидан далолат беради.
Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида ташкил этилган корхоналар сони изчил равишда ортиб бормоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 апрель ҳолатига кўра, мамлакатда жами 19 072 та шундай корхона фаолият олиб бормоқда.
Иқтисодий фаолият турлари кесимида энг катта улуш савдо соҳасига тўғри келади — бу йўналишда 6 814 та корхона ишламоқда.
Шунингдек, саноат соҳасида 3 831 та, қурилишда 1 544 та, ахборот ва алоқа йўналишида эса 1 488 та корхона қайд этилган.
Яшаш ва овқатланиш хизматлари соҳасида 839 та, ташиш ва сақлаш соҳасида 601 та корхона фаолият кўрсатмоқда.
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 485 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида 225 та корхона мавжуд.
Қолган 3 245 та корхона эса бошқа турли иқтисодий йўналишларда иш юритмоқда.


























Изоҳлар 0
…