date

Ковач «Бавария»га 2:3 мағлубиятдан сўнг фикр билдирди

Ковач «Бавария»га 2:3 мағлубиятдан сўнг фикр билдирди

Германия чемпионатининг 24-туридаги марказий баҳсда Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси Мюнхеннинг «Бавария» клубига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдан кейин «ариқлар» бош мураббийи Нико Ковач натижа юзасидан ўз мулоҳазаларини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Чемпионлар лигасидан чиқиб кетилганидан кейин жамоа ўзини яхши томондан кўрсата олган: футболчилар характер намоён этган ва мақтовга лойиқ ўйин кўрсатган. Ковачга кўра, бироз омад «Боруссия» томонида бўлганида, ҳеч бўлмаганда дурангга ҳам умид қилиш мумкин эди, бироқ якунда рақиб футболчиларининг маҳорати ҳал қилувчи омил бўлган.

Ушбу ғалабадан кейин «Бавария» турнир жадвалида «Боруссия»дан устунлигини 11 очкогача оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ковач «Бавария»га 2:3 мағлубиятдан сўнг фикр билдирди