Тошкентда 2,59 гектар ер 241 млрд сўмга сотувга чиқди

1 дақиқа ўқиш228
Тошкентда 2,59 гектар ер 241 млрд сўмга сотувга чиқди

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган бинолар мажмуасини сотувга қўйди. Ушбу объект бўйича маълумотлар Э-аукцион электрон савдо платформасида эълон қилинди. Бу ҳақда Spot.uz хабар беради.

Ер участкаси Элбек кўчаси бўйлаб, "Ўздонмахсулот" компаниясининг ун заводи ва Тошкент механика заводи ҳудуди оралиғида жойлашган. Мазкур ҳудуд "Машинасозлар" метро бекати яқинида бўлиб, ҳозирда у ерда омборхоналар мавжуд.

Мажмуанинг умумий майдони 2,59 гектарни ташкил этади. Ундаги омборлар ва ёрдамчи объектларнинг майдони 4 729 квадрат метрга тенг. Ҳудуд сув ва электр энергияси билан таъминланган.

Лотнинг бошланғич нархи 241,85 млрд сўм этиб белгиланган. Савдолар 25 май куни соат 10:00 да бўлиб ўтади, аризалар эса шу куни соат 9:00 га қадар қабул қилинади. Ушбу объект президент томонидан 2023 йил март ойида тасдиқланган хусусийлаштириш дастури доирасида сотилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?