date

Жоэ Коул Челси раҳбариятига Роберт Левандовски ва Джон Стонесни сотиб олишни маслаҳат берди

Joe Cole Chelsi rahbariyatiga Robert Lewandowski va John Stonesni sotib olishni maslahat berdi

Челси клуби афсонаси Жоэ Коул жамоа раҳбариятини ёш футболчиларга ҳаддан ташқари эътибор қаратиш сиёсатидан воз кечиб, тажрибали ўйинчиларни жалб қилишга чақирди. Унинг фикрича, ҳозирги таркибда ёшларга йўл-йўриқ кўрсатадиган етакчилар етишмаяпти, бу эса майдондаги натижаларга салбий таъсир қилмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Коул Роман Абрамович давридаги Челси дунёнинг энг кучли футболчиларини йиғиш орқали совринлар учун курашганини эслатиб ўтди. Ҳозирги кунда эса клуб трансфер сиёсатида аниқ йўналишга эга эмас ва ёш иқтидорлар тажрибали устозларсиз ўз салоҳиятини тўлиқ намоён эта олмаяпти.

Собиқ футболчи жамоани кучайтириш учун Манчестер Сити ҳимоячиси Джон Стонес ва Барселона ҳужумчиси Роберт Левандовскини таклиф қилди. Унинг таъкидлашича, айнан шундай тажрибали ижрочилар Челси ҳимоясини тартибга солиши ва ёш ҳужумчиларга устозлик қилиши мумкин.

Коул ҳозирги Челси таркибини "яхши ўқитувчиси бўлмаган иқтидорли ўқувчилар гуруҳи"га ўхшатди. Унинг сўзларига кўра, жамоага дарҳол натижа бера оладиган ва майдонда етакчилик қила оладиган футболчилар сув ва ҳаводек зарур.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жоэ Коул Челси раҳбариятига Роберт Левандовски ва Джон Стонесни сотиб олишни маслаҳат берди