Витаминларга бой супер мевалар!

Мутахассислар организмни қўллаб-қувватловчи фойдали моддаларга бой бўлган айрим меваларни “супер мева” деб аташмоқда. Жумладан, анор антиоксидантларга бой бўлиб иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам берса, апелсин ва лимон каби ситрус меваларидаги С витамини организмни инфексиялардан ҳимоя қилади. Шунингдек, кўк мевалар, қулупнай ва узум юрак-қон томир тизими фаолиятини қўллаб-қувватлаб, чарчоқни камайтириши мумкин.
Мевалар инсон организми учун зарур витамин ва минералларнинг табиий манбаи ҳисобланади. Мутахассислар айрим меваларни “супер мева” деб аташмоқда. Чунки улар таркибида организмни қўллаб-қувватловчи фойдали моддалар жуда кўп бўлади.
Масалан, анор антиоксидантларга бой бўлиб, иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам бериши мумкин. Апельсин ва лимон каби цитрус меваларида С витамини кўп бўлади. Бу эса организмни турли инфекцияларга қарши ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга.
Шунингдек, кўк мевалар, қулупнай ва узум ҳам организм учун фойдали ҳисобланади. Улар юрак-қон томир тизими фаолиятини қўллаб-қувватлаши ва чарчоқни камайтиришга ёрдам бериши мумкин. Банан эса калий моддасига бой бўлиб, энергия манбаи сифатида қадрланади.































Изоҳлар 0
…