Шифокорлар Исроилда янги ҳантавирус ҳолатини тасдиқлади

Исроилда ҳантавирус инфекцияси билан касалланишнинг биринчи ҳолати расман қайд этилди. Маълум қилинишича, бемор бир неча ой аввал Шарқий Европа давлатларига саёҳат қилган бўлиб, вирусни ўша ерда юқтириб олган бўлиши мумкин.
Мутахассислар аниқланган вирус штамми MV Hondius круиз лайнерида тарқалган штаммдан фарқ қилишини билдирмоқда. Шу билан бирга, расмийлар ҳозирча бемор яшайдиган шаҳар ва инфекция аниқланган тиббиёт муассасаси ҳақида маълумот бермаган.
Хабарларга кўра, беморда касаллик белгилари пайдо бўлганидан кейин у шифокорларга мурожаат қилган. Дастлаб антитаналар бўйича таҳлил ўтказилган ва у ҳантавирус таъсирини кўрсатган. Кейинчалик ПЗР тести орқали инфекция тўлиқ тасдиқланган.
Нашр маълумотига кўра, беморнинг аҳволи барқарор бўлиб, у шифокорлар назорати остида қолмоқда. Ҳозирча унга интенсив терапия ёки қатъий изоляция талаб этилмаётгани айтилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!