Нима учун Хосе Моуринҳўнинг Реал Мадридга қайтиши кечикмоқда?

Хосе Моуриньо яна Реал Мадрид бошқарувига келиши кутилмоқда, бироқ "Сантяго Бернабеу" мухлислари ҳамон расмий эълонни кутишмоқда. Хабарларга кўра, оғзаки келишувга эришилган бўлса-да, бир қатор институционал ва молиявий тўсиқлар "Maxсус биринчи"нинг қайтишини ортга сурмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Диарио АС нашрининг ёзишича, кечикишнинг асосий сабаби клубдаги сиёсий вазиятдир. Реал Мадрид 2006-йилдан бери илк бор президентлик сайловларига тайёргарлик кўрмоқда. Амалдаги раҳбар Флорентино Перезга Энрике Риқуелме рақиблик қилиши кутилмоқда. Ички ҳокимият учун кураш сабабли Перез бор эътиборини ўз мандатини сақлаб қолишга қаратган ва мураббий масаласини вақтинча тўхтатиб турибти.
Шунингдек, молиявий муаммолар ҳам юзага келган. Моуринҳўнинг Benfica билан шартномасидаги 7 миллион евролик товон пули ҳақидаги банд 26-май куни ўз кучини йўқотган. Сайловлар туфайли Реал Мадрид ушбу муддатни ўтказиб юборди ва энди Португалия клуби билан тўғридан-тўғри музокара олиб боришга мажбур. Икки клуб ўртасидаги муносабатлар Альваро Каррерас ва Винисиус Жуниор билан боғлиқ можаролар сабабли совуқлашган.
Маъмурий кечикишларга қарамай, Хосе Моуриньо таркибни кучайтириш режаларини бошлаб юборган. У ярим ҳимояни мустаҳкамлаш учун Sporting CP сардори Мортен Хьюлманнни трансфер қилишни сўраган. Шунингдек, ҳужум чизиғига ўзининг собиқ шогирди Маркус Рэшфордни олиб келиш ниятида. Мураббийлар штабида эса клуб афсонаси Тони Кроосни ёрдамчи сифатида кўрмоқчи.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!