ЛимХ Луна: 27 та эркинлик даражасига эга рақсга тушувчи робот тақдим этилди

Хитойда ЛимХ Луна номли янги гуманоид робот расман тақдим этилди ва сотувга чиқди. Ушбу роботнинг бошланғич нархи 43 000 доллар этиб белгиланган, бироқ дастлабки 100 та нусха харидорларга 38 000 доллардан таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
ЛимХ Луна бўйи 160 см бўлиб, у 27 та эркинлик даражасига эга. Қурилма иккинчи авлод СЙС 0 ҳаракатни бошқариш тизими билан жиҳозланган. Шунингдек, у такомиллаштирилган иссиқлик чиқариш тизими ва узоқроқ хизмат қилувчи аккумуляторга эга бўлиб, кўп модалли ўзаро алоқа функциясини қўллаб-қувватлайди.
Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, янги робот ўзидан олдинги моделга қараганда 150 фоизга кўпроқ автоном ишлай олади. Агар у симли қувват манбаига уланган бўлса, 24/7 режимида тўхтовсиз хизмат кўрсатиши мумкин. Робот хавфсизлик тизими билан ҳам бойитилган: у ташқи зарбаларни аниқлайди, йиқилганда ҳаракатни тўхтатади ва фавқулодда вазиятларда тугма орқали дарҳол ўчади.
ЛимХ Луна кўп қиррали вазифаларни бажаришга қодир. Масалан, у савдо марказларида гид сифатида ишлаши ёки кўнгилочар боғларда интерактив ўйинлар ўтказиши мумкин. Энг қизиқарли жиҳати шундаки, робот видеоларни томоша қилиш орқали рақсга тушишни ўрганиш қобилиятига эга.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!